Вужуҳ ширкатиВужуҳ ширкати (дастмоялари бўлмаса-да, ўз обрўлари ва ўзларига бошқаларнинг ишониши туфайли бошқалардан маблағ олиб шерик бўлиш)да икки тан бошқа учинчи одамнинг моли билан шерикчилик қилади. Бошқачароқ қилиб айтганда, бир киши икки ёки ундан ортиқ одамга музорабага пул беради. Музорабачидан учинчининг моли билан фойдада шерик бўладилар. Фойда учга бўлиниб, икки шерикка ва мол эгасига учдан бирдан тегиши ҳам, тўртга бўлиниб, мол эгасига тўртдан бир, музорабачи шерикларнинг бирига ҳам тўртдан бир, яна бирига эса иккидан бир тегиши ҳам мумкин. Бундан бошқача тақсимотларга шартлашиши ҳам жоиз. Мана шундай топилиши мумкин бўлган шартлар билан музорабачи шериклар ўртасида фойда олишда тафовут юзага келиши мумкин. Улушларининг оз ёки кўп бўлиши ишлаш маҳоратлари мол борасида улар эгалик қилаётган шаръий тасарруф битта бўлса-да, улушларининг оз-кўп бўлиши ишлаш маҳоратлари, усталик билан тасарруф қилишлари каби жиҳатларга қараб бўлади. Шунинг учун ҳам бу ширкат, аслида, музорабанинг бир тури бўлса-да, ундан ажралиб бошқа бир хил ширкатга айланган.
9-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|